Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

                                        акциядорлари диққатига!

 “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1000да Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уйда жойлашган “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 900 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.quvapaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари Каримов Носиржон Адилович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.
  6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  8. 8. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. 9.Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  10. 10.Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. 13.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. 15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. 16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  18. 18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  19. 19.Жамият томонидан “Барака пахта текс” МЧЖга киритилган ва киритиладиган таъсис улушларини тасдиқлаш.
  20. 20. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
  21. 21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
  22. 22. Жамият хисобида фойдаланмаётган мол-мулкларни, жумладан бино-иншоотларни тасарруф этиш билан боғлик қарорларни қабул қилиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 9 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри
(3 иш куни олдин) 2019 йил 26
июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қува  пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона вилояти, Қува
тумани , Пахта завод кўчаси, 1-уй, электрон почта: www.quvapaxta.uz,         тел.31-51-431.

 

Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари

 ДИҚҚАТИГА !

“Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 13 май куни соат 1000да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.

2019 йил 13 май Кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 13 май йиғилиш қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 27 май соат 1000 да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Манзил: Қува тумани, Пахта завод кўчаси 1-уй.

Акциядорлар, йиғилиш қатнашчилари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этишлари шарт.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.Quvapaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 18 апрель ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил 6 май ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахта завод кўчаси 1-уй.

Электрон почта: Quvazagot1988@inbox.uz    Телефон : (95)400-03-29.

Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи

ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида

эълон қилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қува пахта тозалаш” АЖ ва жамиятга қарашли “Хонобод”, “Қоратепа” пахта қабул қилиш масканларининг бино-иншоотларини ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.

 Қува пахта тозалаш АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

 

— Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

— Ташкилот устави нусхаси;

— Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

— Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси, бунда суғурта суммаси 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлиши керак;

— Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;

— Баҳоланган корхоналар рўйхати;

— Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

— Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

 

Тижорат таклифларини 2019 йил 11 март соат 10:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:

Ўзбекистон Республикаси, Индекс: 150800, Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уй.

Маълумот учун телефонлар: (+99895) 400-04-29, (+99891) 127-36-19.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *