“ҚУВА ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШКАРИУМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

1-СОН БАЁННОМАСИ

 

Фарғона вилояти,Қува тумани,

Қува қишлоғи.

2022 йил 28-январь

Умумий йиғилишнинг ўтиш жойи: Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтазавод кучаси 01-уй,“Қува пахта тозалаш” АЖ маъмурий биносининг мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш бошланган вақт:09:00

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш тугаган вақт: 10:50

Акциядорлар умумий йиғилиши бошланган вақт: 11:00

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони –1799892дона.

“Қува пахта тозалаш”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши (келгусида матн давомида — Йиғилиш) жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 08 январда қабул қилинган қарорга мувофиқ ўтказилмоқда.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри тузилган сана – 2022 йил 24 январ.

Жамият кузатув кенгашининг аъзоси Азимов Шавкатжон Хасанбоевич йиғилиш раёсатини сайлаш бўйича таклиф берди.

Акциядорлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан йиғилиш раёсатига қуйидагилар сайланди:

  1. Азимов Шавкатжон Хасанбоевич–»Фарғонапахтасаноат” ХАБ мутахассис;
  2. Фармонов Бахтиёр Баходирович– жамияткузатув кенгаши раиси;
  3. 3.Қучқаров Тохир Мўминджанович– жамияткузатув кенгаши аъзоси;

Йиғилиш раёсати аъзоси Фармонов Бахтиёр Баходирович малака ва тажрибага эга бўлган “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тугатиш комиссия аъзоси Азимов Шавкатжон Хасанбоевични йиғилишда раислик қилувчи этиб ва жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизмати бошлиғи Набиев Сайдулло Хусанбоевични йиғилиш котиби этиб сайлаш таклифини киритди.

Акциядорлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан йиғилишда раислик қилувчи этиб Азимов Шавкатжон Хасанбоевич ва йиғилиш котиби этиб Набиев Сайдулло Хусанбоевич сайланди.

Йиғилишни, йиғилишда раислик қилувчи Азимов Шавкатжон Хасанбоевич очди ва акциядорлар ҳамда йиғилиш қатнашчиларини қутлаб, йиғилиш кворуми бўйича ахборот бериш учун сўзни саноқ комиссияси аъзоси Тошалиев Дониёр Адхамжон уғлига берди.

Саноқ комиссияси ахбороти:

“Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси” томонидан 2022 йил
24 январ ҳолатига шакллантирилган “Қува пахта тозалаш”акциядорлик жамияти акциядорлар реестрига мувофиқ, йиғилишда овоз бериш учун 2297та акциядорга тегишли 1799892дона акциялар қатнашиши мумкин. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш вақти тугаганда, умумий миқдорда 1158678дона овоз берувчи акцияларга эга бўлган 17 та акциядор (унинг вакили) рўйхатдан ўтди. Бу эса умумий овоз берувчи акцияларнинг 64.37 % ни ташкил этади ва йиғилиш ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Йиғилишга таклиф этилганлар:

Араббоев Зафаржон Жалолиддинович–жамият бош директори;

Аминжонова Махлиё Якубжоновна–жамият тафтиш комиссияси аъзоси;

Мамажонов Ёдгоржон Тошалиевич–жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори;

Йиғилишда раислик қилувчи Азимов Шавкатжон Хасанбоевич йиғилиш кун тартибини эълон қилди.

КУНТАРТИБИ:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябр “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 744-сонли хамда 2021 йил 10 декабр “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 747-сонли қарорларига асосан “Қува пахта тозалаш” АЖ ҳамда жамиятга қарашли “Қоратепа”, “Хонобод” ва “Бўстон”  пахта тайёрлов масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “Боходир Логон Текстил” МЧЖга, баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш.

Кун тартиби эълон қилинганидан сўнг, муҳокамага ўтилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Азимов Шавкатжон Хасанбоевич сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддасига асосан овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишини айтди.

Шунга асосан, жамият кузатув кенгашинининг 2022 йил 08 январдаги йиғилиш қарорига кўра саноқ комиссияси таркибига жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизмати бошлиғи–Набиев Сайдулло Хусанбоевич, материаллар харажатлар бўйича ҳисобчиси –Рахимов Мухаммадрасул Қодиралиевич ҳамда жамият АКТ мутахассиси–Тошалиев Дониёр Адхамжон уғли номзодларини киритиш таклифи берилган бўлиб, жамият акциядорларидан саноқ комиссияси сони ҳамда таркибини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” 1 158 678та овоз билан 100%;

 “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 1.Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин:

1) Набиев Сайдулло Хусанбоевич;

2) Рахимов Мухаммадрасул Қодиралиевич;

3) Тошалиев Дониёр Адхамжон ўғли.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Азимов Шавкатжон Хасанбоевич сўзга чиқиб,йиғилиш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Мазкур йиғилиш кун тартибида 3 та масала кўрсатилганлигини ва ҳар бир масала бўйича маърузачига — 10 (ўн) дақиқадан, муҳокама учун 5 (беш) дақиқагача вақт ажратилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб, жамият акциядорларидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини ушбу таклиф бўйича тасдиқлаш масаласига ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” 1 158 678 та овоз билан 100%;

 “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича Йиғилиш раиси Ш.Азимов ўз сўзида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2018 йил 19 сентябр “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 744-сонли хамда 2021 йил 10 декабр “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 747-сонли қарорларига мувофиқ “Қува пахта тозалаш” АЖ ҳамда жамиятга қарашли “Қоратепа”, “Хонобод” ва “Бўстон” пахта тайёрлов масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “Боходир Логон Текстил” МЧЖга, баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш белгилаб қўйилганлигини айтиб, сўзни жамият Бош директори З.Араббоевга берди.

З.Араббоев ўз сўзида 2021 йилда “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг буюртмасига асосан жамиятнинг барча мол-мулклари хатловдан ўтказилиб, баҳолаш учун махсус лицензияга эга “Мулк ва Сармояларни Бахолаш”МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан 2021 йил 17 ноябр ҳолатига 37975968917(ўттиз етти миллиард тўққиз юз етмиш беш миллион тўққиз юз олтмиш саккиз минг тўққиз юз ўн етти) сўмга баҳоланиб, баҳолаш хисоботи “GOLD GRAND ESTIMATION” МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилганлигини ва “Боходир Лоғон Текстил” МЧЖ ҚК билан олди сотди шартномасини имзолашга тайёр эканлигини билдирди. (Баҳолаш ҳисоботи ва экспертиза хулосаси илова қилиниди).

         Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан мазкур масала юзасидан ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” 1 158 678та (100%)  овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябр “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 744-сонли хамда 2021 йил 10 декабр “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 747-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Қува пахта тозалаш” АЖ ва жамиятга қарашли “Қортаепа. “Хонобод” хамда “Бўстон” пахта қабул қилиш маскаларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини 37975968917сўм, ҚҚС суммаси 5696395 338сўм жами 43673364255сўмга,5 йил муддатга бўлиб тўлаш(тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали “Боходир Лоғон Текстил”МЧЖ қўшма корхонасига сотилсин ва олди-сотди шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин.
  3. 3. Жамиятнинг солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 2022 йил учун тўланадиган қисми шартнома умумий қийматининг 15 фоизи олдиндан тўлов сифатида шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддатда ва қолган қисми
    202
    2-2027 йиллар давомида хар ойнинг 25 санасигача ойма-ой тўловларни амалга ошириш тартиби кўзда тутилсин.
  4. “Қува пахта тозалаш”АЖ ва пахта-тўқимачилик кластери “Боходир Лоғон Текстил” МЧЖ ўртасидаги олди-сотди шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш кўзда тутилсин.
  5. “Қува пахта тозалаш”АЖ ва пахта-тўқимачилик кластери “Боходир Лоғон Текстил” МЧЖ, Қушма корхонаси ўртасида мулкий мажмуани сотиш бўйича тузиладиган олди-сотди шартномасини имзолаш ваколати жамият бош директори З.Араббоевга берилсин.
  6. 6. Вазирлар Махкамасининг 2018йил 18-сентябрдаги 744-сон хамда 2021 йил 10-декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик Кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг ижроси таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида жамият ижро органи томонидан “Ўзпахтасаноат”АЖ ва Фарғонапахтасаноат”ХАБга маълумотлар киритиб борилсин.
  7. “Қува пахта тозалаш” АЖнинг мол-мулки сотилиши ҳисобига ҳосил бўладиган солиқлар ўз вақтида ҳисобланиб давлат бюджетига тўланиши таъминлансин.

          Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар эълон қилинганидан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Азимов Шавкатжон Хасанбоевичакциядорларга уларнинг иштироки учун миннатдорчилик билдириб, йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

 

            Йиғилиш раиси:/____________/ Азимов Шавкатжон Хасанбоевич 

 

         Йиғилиш котиби: /_____________/ Набиев Сайдулло Хусанбоевич

 

Йиғилиш баённомаси 2022 йил­___ феврал куни икки нусхада тузилди.

 

Файилни юклаб олиш

 

 

 

 

 

 

“ҚУВА  ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

1-СОН БАЁННОМАСИ

 

Фарғона вилояти,

 

Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уй

                                     2017 йил 30 июнь

Умумий йиғилишнинг ўтиш жойи: Фаргона вилояти,Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уйда “Қува пахта тозалаш” АЖ маъмурий биносининг мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш бошланган вақт: 9:00

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш тугаган вақт: 09:50

Акциядорлар умумий йиғилиш бошланган вақт: 10:00

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони–1 799 892.

“Қува пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши (келгусида матн давомида — Йиғилиш) жамият бош директорининг 2017 йил 14 июндаги №16/198-2-сонли таклифи инобатга олиниб, кузатув кенгаши томонидан 2017 йил 19 июнда қабул қилинган қарорга мувофиқ ўтказилмоқда.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри тузилган сана–2017 йил 28 июнь.

Жамият кузатув кенгашининг раиси узрли сабабларга кўра йиғилишда қатнашмаётганлиги сабабли, кузатув кенгашининг аъзоси Азимов Шавкатжон Хасанбоевич  йиғилиш раёсатини ва котибини сайлаш бўйича таклиф берди.

Акциядорлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан йиғилиш раёсатига қуйидагилар сайланди:

1.Азимов Шавкатжон Хасанбоевич–“Фарғонапахтасаноат худудий филиали” МЧЖ етакчи мутахассиси-Йиғилишда раислик қилувчи;

  1. З.Икрамов- Жамият Бош директори;
  2. А.Мирзаматов-Бош хисобчи;

Йиғилиш котиби этиб Ф.Эрматова–жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи сайланди.

Йиғилишни, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов очди ва акциядорлар ҳамда йиғилиш қатнашчиларини қутлаб, йиғилиш кворуми бўйича ахборот бериш учун сўзни саноқ комиссияси аъзоси  М.Алижоновга берди.

Саноқ комиссияси ахбороти:

Қимматли қағозлар Марказий Депозитарийси томонидан 2017 йил
28 июнь ҳолатига шакллантирилган “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлар реестрига мувофиқ, йиғилишда овоз бериш учун 2297 та акциядорга тегишли 1 799 892  дона акциялар қатнашиши мумкин. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш вақти тугаганда, умумий миқдорда
1 255 698 дона овоз берувчи акцияларга эга бўлган 7 та акциядор (унинг вакили) рўйхатдан ўтди. Бу эса умумий овоз берувчи акцияларнинг 69.76%и ни ташкил этади ва йиғилиш ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Йиғилишга таклиф этилганлар:

З.Икрамов –жамият бош директори;

А.Абдурахмонов–жамият тафтиш комиссияси раиси;

А.Мирзаматов–жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори;

С.Хожиакбаров–“ТТТ-AUDITаудиторлик ташкилоти аудитори ва жамият ижроия органи бўлим бошлиқлари.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов йиғилиш кун тартибини эълон қилди.

 

КУН ТАРТИБИ:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
  6. 6.Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2016 йиллик ҳисоботини ва 2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2015-2016 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 12.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. 13. 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  14. 14. Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
  15. 15.Жамият томонидан 2017 йил 17 февралида “Қува туман агромониторинг маркази” МЧЖга киритилган – 56 297,0 минг сўм ёки 51% ва 2017 йил 17 февралда “Ёзёвон туман агромониторинг маркази” МЧЖга киритилган – 48 797,0 минг сўм ёки 51% таъсис улушларини маъқуллаш.
  16. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш (Иловадаги рўйхатга асосан).
  17. Жамият томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
  18. 18.Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
  19. Жамиятда 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Кун тартиби эълон қилинганидан сўнг, мухокамага ўтилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига асосан овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишини айтди.

Шунга асосан, жамият кузатув кенгашинининг 2017 йил 19 июндаги йиғилиш қарорига кўра саноқ комиссияси таркибига жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи – Ф.Эрматова, бош ҳисобчи  ўринбосари- М.Алижонов ва  молия бўйича хисобчи-С.Набиев номзодларини киритиш таклифи берилган бўлиб, жамият акциядорларидан саноқ комиссияси сони ҳамда таркибини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

       “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 1.Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин:

1) М.Алижонов;

2) С.Набиев;

3) Ф.Эрматова;

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, йиғилиш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Мазкур йиғилиш кун тартибида 19 та масала кўрсатилганлигини ва хар бир масала бўйича маърузачига — 5 (беш) дақиқадан, муҳокама учун — 5 (беш) дақиқагача вақт ажратилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб, жамият акциядорларидан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини ушбу таклиф бўйича тасдиқлаш масаласига ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият ижроия органи раҳбари-бош директор З.Икрамов  сўзга чиқиб, 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот берди (ҳисобот илова қилинади).

Ҳисоботда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ишлаб чиқариш, молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги кўрсаткичлар ҳамда ишчи-хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича амалга оширилган ишлар ўз аксини топган.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан жамият бош директорининг
2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бош директор З.Икрамовга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан бош директорнинг 2016 йилдаги фаолиятига баҳо бериш ва унинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2016 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият кузатув кенгаши аъзоси Ш.Азимов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини ўқиб эшиттирди (ҳисобот илова қилинади).

Ҳисоботда асосан кузатув кенгаши томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ўтказилган йиғилишлар, йиғилишларда қабул қилинган қарорлар ўз аксини топган.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда  овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, кузатув кенгашининг 2017 йил 23 июндаги қарори билан тайинланган ижроия органи раҳбари Икрамов Захид Закировични қайта тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш таклифини йиғилиш иштирокчилари муҳокамасига киритди ҳамда акциядорларга кун тартибидаги мазкур масала бўйича берилган таклифга ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 2017 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача бир йил муддатга “Қува пахта тозалаш” АЖ ижроия органи раҳбари этиб Икрамов Захид Закирович тайинлансин.
  2. “Қува пахта тозалаш” кузатув кенгаши, жамият ижроия органи раҳбари Икрамов Захид Закирович билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузилишини таъминласин.
  3. 3.Жамият ижроия органи раҳбари Икрамов Захид Закировичга ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ҳукуқ ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

Кун тартибидаги отинчи масала бўйича “ТТТ-AUDIT” МЧЖ  аудиторлик ташкилоти аудитори С.Хожиакбаров сўзга чиқиб, жамиятнинг
2016 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича 2017 йил 28 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Бундан сўнг “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудитори С.Хожиакбаров  сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича 2017 йил 16 майдаги Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

“ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотларининг  хулосаларида “Қува пахта тозалаш” АЖнинг 2016 йил 31 декабр ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2017 йил 28 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ ва “ТТТ-AUDIT”  МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2017 йил 16 майдаги Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаларини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2017 йил
    28 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ ва “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2017 йил 16 майдаги Халқаро аудит стандартларига мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга сўз берилди ва у йиғилиш иштирокчилари эътиборига жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи ва 2017 йил  учун мўлжалланган бизнес-режаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди (йиллик ҳисобот ва бизнес-режа илова қилинади).

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамиятнинг 2016 йиллик ҳисоботини ва  2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда  овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин.
  2. Жамиятнинг 2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси
    1-иловага мувофиқ
    тасдиқлансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов жамиятнинг Тафтиш комиссияси раиси А.Абдурахмоновга сўз берди.

А.Абдурахмонов жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тайёрланган тафтиш комиссияси хулосасини ўқиб эшиттирди (хулоса илова қилинади).

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини маълумот учун қабул қилишни таклиф этди ва ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

1.Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг бош директори З.Икрамовга берди.

З.Икрамов йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала бўйича ижроия органининг ва жамият кузатув кенгашининг таклифи билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида пахтасаноат тармоғининг модернизация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар ўта қониқарсиз йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилган ҳамда яқин вақт ичида уларни бажаришни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаш вазифаси берилганлиги кўрсатилган. Шунга асосан жамиятнинг 2015 ва 2016 йиллар якуни бўйича 385 975,000 минг сўмлик соф фойдасини жамиятни ривожлантиришга йўналтириш таклиф этилмоқда. Яъни «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига асосан жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтирилишига йўналтириш.

Шу билан бирга, жамият уставига асосан жамиятнинг захира фонди жамият устав капиталининг 15 фоизи – 182 779 минг сўм миқдорида тузилади ва бугунги кунда захира фонди – 274 197 минг сўм, яъни устав капиталнинг 22.5 фоизини ташкил этади.

Жамият уставида захира фондига белгиланган миқдорга етганлиги сабабли, жамиятнинг 2015 ва 2016 йиллар якуни бўйича соф фойдасини қуйидаги тартибда тақсимланиши бўйича акциядорлар умумий йиғилишига таклиф этилди:

385 975 000 сўмни жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан кўпайтирилиши учун йўналтиришга.

Муҳокамадан сўнг йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан кун тартибидаги масала бўйича берилган таклифга ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

1.Жамиятнинг 20152016 йиллар якуни бўйича олинган 385 975 000 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:

  1. 385 975 000 сўм ёки соф фойданинг 100% қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан жамият устав фондини кўпайтиришга йўналтирилсин.
  2. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
    18
    -моддасига асосан жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланиши ва ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

20152016 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдадан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан жамият устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган  385 975 000 сўм маблағ юқорида қўрсатилган Қонун меъёри бажарилмаётганлиги сабабли, акцияларни кейинги чиқарилишларда инобатга олинсин.

 

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўз олди ва жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш учун жамиятнинг 917 946 дона акция эгаси “Фарғонапахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлар тўғрисида маълумот берди.

Унга асосан Акбаров Фарход Рахмоналиевич — “Ўзпахтасаноатэспорт” ХК, Хизмат бошлиғи, Раджабойев Абдурайим Шомурадович-  “Ўзпахтасаноат” АЖ  Бош мутахассис, Кучкаров Тохир Муминджонович -“Ўзпахтасаноат” АЖ Бўлим бошлиғи, Назаров Мардон Фахриддинович -Ўзпахтасаноатэкспор” ХК Иш юритувчи, Исаев Умид Ибрагимович- Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис,  Наимов Фурқат Рисқулович -Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис, Ибодов Баходир Ибодович- Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис, Юлдашев Таир Аминович — Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис, Абдурахмонов Азизжон Қамбарович- “Фарғонапахтасаноат худудий филиали” МЧЖ Бўлим бошлиғи, Исмоилов Бурхон Бахромович “Агробанк”АТБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари номзодлари белгиланган тартибда кузатув кенгаши таркибига сайланиши учун кўрсатилган ва кумулятив овоз бериш бўйича бюллетенларига киритилган.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан кузатув кенгашига кўрсатилган номзодларни сайлаш учун ўз муносабатларини кумулятив овоз бериш бўйича тузилган бюллетенлар орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Фарғонапахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлардан:

Акбаров Фарход Рахмоналиевичга:

“Ёқлаганлар” –1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Раджабойев Абдурайим Шомурадовичга:

“Ёқлаганлар” – 1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

 Кучкаров Тохир Муминджоновичга:

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

 Назаров Мардон Фахриддиновичга:

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Исаев Умид Ибрагимовичга:

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

        Наимов Фурқат Рисқулович

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

        Ибодов Баходир Ибодович

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

      Юлдашев Таир Аминович

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

     Абдурахмонов Азизжон Қамбарович

“Ёқлаганлар” – 1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин:

  1. Акбаров Фарход Рахмоналиевич “Ўзпахтасаноатэспорт” ХК, Хизмат бошлиғи;
  2. Раджабойев Абдурайим Шомурадович“Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис;
  3. Кучкаров Тохир Муминджонович“Ўзпахтасаноат” АЖ Бўлим бошлиғи;
  4. Назаров Мардон ФахриддиновичЎзпахтасаноатэкспор” ХК Иш юритувчи;
  5. Исаев Умид Ибрагимович Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис;
  6. Наимов Фурқат Рисқулович Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис;
  7. Ибодов Баходир Ибодович Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис;
  8. Юлдашев Таир Аминович Ўзпахтасаноат” АЖ Бош мутахассис;
  9. Абдурахмонов Азизжон Қамбарович Фарғонапахтасаноат худудий филиали” МЧЖ Бўлим бошлиғи.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўз олди ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш учун жамиятнинг 917 946 дона акция эгаси “Фарғонапахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлар тўғрисида маълумот берди.

Кучкаров Элмурод Абдумуталипович -«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, Етакчи инспектор тафтишчи.

Халилов Ботирали Абдуғоффорович -“Фарғонапахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ, Мутахассис.

Хасанов Дилшод Рустамович -“Фарғонапахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ, бўлим бошлиғи.

Ғофуров Анваржон Мирза Расулович — “Агробанк”АТБ Фарғона вилояти бошқармаси, Қимматли қоғозлар шуъбаси мудири.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш. Азимов акциядорлардан тафтиш комиссиясига кўрсатилган номзодларни сайлаш учун ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин:

  1. Кучкаров Элмурод Абдумуталипович “Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, Етакчи инспектор тафтишчи;
  2. Халилов Ботирали Абдуғоффорович-“Фаргонапахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ, Мутахассис;
  3. Хасанов Дилшод Рустамович–“Фаргонапахтасаноат худудий филиали” МЧЖ, бўлим бошлиғи.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича бош директори З.Икрамов сўзга чиқиб, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш заруриятига кўра жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси билан йиғилиш қатнашчиларни таништирди.

Янги ташкилий тузилма Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига асосан ишлаб чиқилганлигини маълум қилинди.

Бундан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

1.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори  З.Икрамов сўзга чиқиб, жамиятда 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларидан жамиятга келиб тушган қуйидаги тижорат таклифлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди:

т/р Аудиторлик

 

ташкилотининг номи

Мурожаат

 

санаси ва рақами

Миллий аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви,

 

минг сўмда

Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви,

 

минг сўмда

1  

 

AUDIT PROFESSIONAL PRAKTIK” МЧЖ

 

17.04.2017 й

№11

15 000,0

 
2 “ZIYO-AUDIT” МЧЖ 18.04.2017й.  №19 15 000,0  
3 “TTT-AUDIT” МЧЖ

15.04.2017й.

№15

8 000,0

10 000,0

Муҳокама давомида жамият акциядори М.Алижонов жамиятга келиб тушган тижорат таклифларни инобатга олган ҳолда, ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари орасидан малакали мутахассисларга ҳамда энг қулай нархларга эга бўлган аудиторлик ташкилотини танлаш зарурлигини билдирди.

Бундан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларидан 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи бўйича ўз маносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини:

-Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори
— 8 000,0 минг сўм белгилансин;

-Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори
10 000,0 минг сўм белгилансин.

  1. Жамият ижроия органи раҳбарига:

-юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин;

-қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни киритсин.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, акциядорларни жамият Уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан таништирди.

Ш.Азимов томонидан жамиятнинг Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали унинг янги таҳририни тасдиқлаш, шунингдек Уставга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муносабати билан жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомларини ҳам янги таҳрирларини тасдиқлаш таклиф этилди ҳамда ушбу ҳужжатларнинг лойиҳалари билан акциядорлар таништирилди.

Муҳокамадан сўнг, акциядорлардан мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришлари сўралди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Жамият Устави янги таҳрири тасдиқланганлиги муносабати билан, жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомларининг янги таҳрирлари 4-, 5- ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарига:

-қонунчиликда белгиланган муддатда ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомларининг янги таҳрирларини жамият фаолиятига татбиқ этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият бош директори З.Икрамовга берди.

З.Икрамов акциядорларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 08 февралдаги 03-12-7-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни ягона ахборот базасини шакллантириш ҳамда ҳисоб-китоб Мониторинг марказлари фаолиятини такомиллаштириш қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, жамият кузатув кенгашининг тегишли қарорлари асосида жамият томонидан 2017 йил 17 февралда “Қува туман агромониторинг маркази” МЧЖ устав фондига (51%) 56 297,0 минг сўм ва 2017 йил 17 февралда “Ёзёвон туман агромониторинг маркази” МЧЖ устав фондига (51%)  48 797,0 минг сўм таъсис улушлари киритилганлиги тўғрисида ахборот берди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга жамият томонидан юқорида қайд этилган сармояларни маъқуллашни ва ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият томонидан 2017 йил 17 февралда “Қува туман агромониторинг маркази” МЧЖга киритилган – 56 297,0 минг сўм ёки 51% ва 2017 йил 17 февралда “Ёзёвон туман агромониторинг маркази” МЧЖга киритилган – 48 797,0 минг сўм ёки 51% таъсис улушлари маъқуллансин.

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият Тафтиш комиссияси раиси А.Абдурахмоновга берди.

А.Абдурахмонов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 88-моддасига асосан жамиятнинг акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлилигини айтди ва акциядорлар эътиборига жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини ҳавола этди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга кун тартибидаги мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

      “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга берди.

А.Мирзаматов жамият томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган хомийликлар тўғрисида акциядорларга ахборот берди (маълумот илова қилинади).

Муҳокамада жамият бош директор З.Икрамов иштирок этиб, ҳар бир ҳомийлик мақсадли равишда Ҳукумат дастурлари асосида амалга оширилганлигини таъкидлаб,  2016 йилда 80 928 минг сўмлик ҳомийликларни рўйхатга асосан тасдиқланишини ҳамда жамият харажатига олиб боришга розилик берилишини йиғилиш иштирокчиларидан сўради.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга мазкур кун тартибидаги масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

      “Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган хомийликлар рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жамият харажатига олиб борилсин.

Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга берди.

         А.Мирзаматов сўзга чиқиб, жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари таҳлилини ўтказувчи ишчи-гуруҳи томонидан тасдиқланган хулосасига асосан қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг 120 632 004 сўмлик дебиторлик ҳамда 62 585 719 сўмлик кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликлари мавжудлиги тўғрисида маълумот берди (хулоса илова қилинади).

Муҳокамада Ш.Азимов ушбу қарздорликларни ҳисобдан чиқаришни ва бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритишни таклиф этди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга кун тартибидаги мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

      “Ёқлаганлар” – (26.9%)  1 255 698  та овоз; “Қаршилар”- (73.1%)  917 946 та овоз;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқариш рад этилсин.

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият бош директори З.Икрамовга берди.

З.Икрамов  жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш — Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат корхонаси томонидан ўтказилганлигини маълум қилиб, ушбу ташкилотнинг 2017 йил 18 июндаги хулосани акциядорларга ўқиб эшиттирди. Хулосага асосан, жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимида бир қанча камчиликлар аниқланган ва жамият корпоратив бошқарув тизими даражаси – 7 баллга баҳоланган, яъни қониқарли деб эътироф этилган.

Бундан сўнг Ш.Азимов сўзга чиқиб, Корпоратив бошқарув кодексига асосан жамиятларда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриш ижроия органи зиммасига юклатилганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга жамиятда
2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш бўйича берилган хулосани маълумот бўйича қабул қилиш бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%)  1 255 698 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятда 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” Давлат корхонасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жамият ижроия органи раҳбарига:

 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин ва икки хафта муддат ичида жамият кузатув кенгашига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни киритсин;

 иш фаолиятида хато ва камчиликларига йўл қўйган раҳбар ва мутахассисларига интизомий жазо чораларини кўрсин ҳамда икки хафта муддат ичида кўрилган интизомий жазо чоралари тўғрисидаги ёзма маълумотни “Фаргонапахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖга киритсин.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар эълон қилинганидан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга уларнинг иштироки учун миннатдорчилик билдириб, йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

 

 

Йиғилишда раислик қилувчи:   __________  Ш.Азимов 

Йиғилиш котиби:                         ___________Ф.Эрматова

 

 

Йиғилиш баённомаси 2017 йил 8 июл куни икки нусхада тузилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *