“ҚУВА  ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

1-СОН БАЁННОМАСИ

 

Фарғона вилояти,

Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уй

2018 йил 12 июнь

Умумий йиғилишнинг ўтиш жойи: Фаргона вилояти, Қува тумани, Пахта завод кўчаси, 1-уйда “Қува пахта тозалаш” АЖ маъмурий биносининг мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш бошланган вақт: 9:00

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш тугаган вақт: 09:50

Акциядорлар умумий йиғилиш бошланган вақт: 10:00

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони – 1 799 892.

“Қува пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши (келгусида матн давомида — Йиғилиш) жамият бош директорининг 2018 йил 15 июндаги 16/162-2-сон таклиф хати инобатга олиниб, кузатув кенгаши қарорига мувофиқ 2018 йил 29 июнда ўтказилиши белгиланган эди, кворум бўлмаганлиги сабабли йиғилиш 2018 йил 12 июлда такроран ўтказилмоқда.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри тузилган сана – 2018 йил 26 июнь.

Жамият кузатув кенгашининг раиси ва аъзолари узрли сабабларга кўра йиғилишда қатнашмаётганлиги сабабли, Фарғона вилояти «Пахтасаноат» ҲАБ номидан қатнашаётган Азимов Шавкатжон Хасанбоевич йиғилиш раёсатини ва котибини сайлаш бўйича таклиф берди.

Акциядорлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан йиғилиш раёсатига қуйидагилар сайланди:

1.Азимов Шавкатжон Хасанбоевич — Фарғона вилояти «Пахтасаноат» ҲАБ –ишончли вакил;

2.Бекмуродов Фарход – Акциядор ;

3.Жўраева Малохат – Акциядор.

Акциядорлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан йиғилишда раислик қилувчи этиб Ш.Азимов ва йиғилиш котиби этиб
Ф.Эрматова–жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи сайланди.

Йиғилишни, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов очди ва акциядорлар ҳамда йиғилиш қатнашчиларини қутлаб, йиғилиш кворуми бўйича ахборот бериш учун сўзни саноқ комиссияси аъзоси  М.Алижоновга берди.

Саноқ комиссияси ахбороти:

Қимматли қағозлар Марказий Депозитарийси томонидан 2018 йил
26 июнь ҳолатига шакллантирилган “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлар реестрига мувофиқ, йиғилишда овоз бериш учун  2297 та акциядорга тегишли 1 799 892  дона акциялар қатнашиши мумкин. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш вақти тугаганда, умумий миқдорда
1 256 193 дона овоз берувчи акцияларга эга бўлган 10 та акциядор (унинг вакили) рўйхатдан ўтди. Бу эса умумий овоз берувчи акцияларнинг 70 % и ни ташкил этади ва йиғилиш ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Йиғилишга таклиф этилганлар:

З.Икрамов –жамият бош директори;

Д.Хасанов–жамият тафтиш комиссияси раиси;

А.Мирзаматов –жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори;

С.Хожакбаров —“ТТТ-AUDIT”  аудиторлик ташкилоти аудитори.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов йиғилиш кун тартибини эълон қилди.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 12.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  14. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. 15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. 16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги“Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  18. 18. Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  19. 19. Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  20. 20. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
  21. 21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
  22. Жамият хисобида фойдаланмаётган мол-мулкларни, жумладан бино-иншоотларни тасарруф этиш билан боғлик қарорларни қабул қилиш.

Кун тартиби эълон қилинганидан сўнг, мухокамага ўтилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига асосан овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишини айтди.

Шунга асосан, жамият кузатув кенгашинининг 2018 йил 18 июндаги йиғилиш қарорига кўра саноқ комиссияси таркибига жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи – Ф.Эрматова, бош ҳисобчи  ўринбосари- М.Алижонов ва  Молия бўйича хисобчи-С.Набиев номзодларини киритиш таклифи берилган бўлиб, жамият акциядорларидан саноқ комиссияси сони ҳамда таркибини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

       “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 1.Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин:

1) М.Алижонов;

2) С.Набиев;

3) Ф.Эрматова;

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, йиғилиш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Мазкур йиғилиш кун тартибида 22 та масала кўрсатилганлигини ва хар бир масала бўйича маърузачига — 5 (беш) дақиқадан, муҳокама учун — 5 (беш) дақиқагача вақт ажратилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб, жамият акциядорларидан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини ушбу таклиф бўйича тасдиқлаш масаласига ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият ижроия органи раҳбари-бош директор З.Икрамов  сўзга чиқиб, 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот берди (ҳисобот илова қилинади).

Ҳисоботда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ишлаб чиқариш, молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги кўрсаткичлар ҳамда ишчи-хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича амалга оширилган ишлар ўз аксини топган.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан жамият бош директорининг
2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бош директор З.Икрамовга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан бош директорнинг 2017 йилдаги фаолиятига баҳо бериш ва унинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият кузатув кенгаши аъзоси Ш.Азимов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини ўқиб эшиттирди (ҳисобот илова қилинади).

Ҳисоботда асосан кузатув кенгаши томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ўтказилган йиғилишлар, йиғилишларда қабул қилинган қарорлар ўз аксини топган.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда  овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги бешинчи  масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
79-моддасига асосан жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиниши тўғрисида маълумот берди.

Бундан сўнг, Ш.Азимов ижроия органи раҳбари Икрамов Захид Закирович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини бир йилга узайтириш масаласини йиғилиш иштирокчилари муҳокамасига киритди ҳамда акциядорларга кун тартибидаги мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу маласа юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар”– йўқ ; “Қаршилар”- (100%) 1 256 193 та овоз ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бош директори Икрамов Захид Закировичнинг ваколати мазкур акциядорлар умумий йиғилишдан кейин ўтказиладиган кузатув кенгаши мажлисигача узайтирилсин.
  2. Мазкур умумий йиғилишдан кейин ўтказиладиган кузатув кенгаши мажлисида «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖнинг тавсия хати инобатга олинган ҳолда, жамият ижроия органи раҳбари билан меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик масаласи кўриб чиқилсин.
  3. 3.Жамият бош директори З.Икрамов мазкур йиғилиш баённомасининг ушбу масала бўйича кўчирмани ўн кун муддат ичида «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖга етказилишини таъминласин.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича “ТТТ-AUDIT” МЧЖ  аудиторлик ташкилоти аудитори С.Хожиакбаров сўзга чиқиб, жамиятнинг
2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича 2018 йил 11 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Бундан сўнг “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудитори С.Хожиакбаров  сўзга чиқиб, жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича 2018 йил 23 майдаги Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

“ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотларининг  хулосаларида “Қува пахта тозалаш” АЖнинг 2017 йил 31 декабр ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2018 йил 11 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ ва “ТТТ-AUDIT”  МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2018 йил 23 майдаги Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаларини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2018 йил
    11 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ ва “ТТТ-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2018 йил 23 майдаги Халқаро аудит стандартларига мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга сўз берилди ва у йиғилиш иштирокчилари эътиборига жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи ва 2018 йил  учун мўлжалланган бизнес-режаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди (йиллик ҳисобот ва бизнес-режа илова қилинади).

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва  2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда  овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин.
  2. Жамиятнинг 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси
    1-иловага мувофиқ
    тасдиқлансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов жамиятнинг Тафтиш комиссияси раиси Д.Хасановга сўз берди.

Д.Хасанов жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тайёрланган тафтиш комиссияси хулосасини ўқиб эшиттирди (хулоса илова қилинади).

Йиғилишда раислик қилувчи  Ш.Азимов  акциядорлардан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини маълумот учун қабул қилишни таклиф этди ва ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

1.Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга берди.

А.Мирзаматов йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала бўйича ижроия органининг ва жамият кузатув кенгашининг таклифи билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарорида пахта тозалаш корхоналари томонидан 2017-2018 йиллар якуни бўйича ҳисобланадиган дивидендларни капиталлаштириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонунининг
18-моддасига асосан жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

Бугунги кунда жамиятнинг утав фонди 1 218 527 сўмни ташкил этади.

Жамият Уставига асосан жамиятнинг захира фонди жамият устав капиталининг 15 фоиз — 182 779 минг сўм миқдорида тузилади ва 2018 йил
01 июнь ҳолатига захира фонди 274 197 минг сум, яъни устав капиталнинг
22,5 фоизини ташкил этади.

Жамият бухгалтерия баланси маълумотларига кўра эски йилларнинг соф фойдасидан акцияларни кейинги чиқарилишларда инобатга олинадиган маблағ 385 975 000 сўмни ташкил этади.

Амалдаги солиқ қонунчилиги бўйича устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда 10% дивиденд солиғи тўланади ва жамият устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан бир баробарга кўпайтириш учун 1 353 919 (устав фонди/90%) минг сўм маблағ талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги
ПҚ-3408-сон Қарорини ва жамият захира фонди шаклланганлигини инобатга олган ҳолда, жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича 425 276 937 сўм соф фойдасини қуйидаги тартибда тақсимланиши бўйича акциядорлар умумий йиғилишига таклиф киритиш тавсия этилади:

— соф фойданинг 100 фоизи, яъни 425 276 937 сўм Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ваЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарори талабларига асосан жамият устав фондини кўпайтиришга етарли бўлмаганлиги сабабли, тақсимланмасдан жамғарилган фойда таркибида қолдирилсин ҳамда мазкур 425 276 937 сўм маблағ жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотида инобатга олинсин.

Муҳокамадан сўнг йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан кун тартибидаги масала бўйича берилган таклифга ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган 425 276 937 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:

— соф фойданинг 100 фоизи, яъни 425 276 937 сўм Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ваЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги
ПҚ-3408-сон
Қарори талабларига асосан жамият устав фондини кўпайтиришга етарли бўлмаганлиги сабабли, тақсимланмасдан жамғарилган фойда таркибида қолдирилсин ҳамда мазкур
425 276 937 сўм маблағ жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотида инобатга олинсин.

  1. 2.Эски йилларнинг соф фойдасидан акцияларни кейинги чиқарилишларда инобатга олинадиган 385 975 000 сўм маблағ ҳам жамғарилган фойда таркибида қолдирилсин ҳамда жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотида инобатга олинсин.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўз олди ва жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш учун жамиятнинг 917 946 дона акция эгаси Фарғона вилояти “Пахтасаноат” ҲАБ томонидан кўрсатилган номзодлар тўғрисида маълумот берди.

Унга асосан Ўралов Аброр Илхомович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Тоғаев Шавкат Суюнович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Кучкаров Тохир Муминджанович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Мусаходжаев Ориф Шухратович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Исаев Умид Ибрагимович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Наджимходжаев Рустамходжа   Джалолитдинходжаевич — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Мирзаев Бахромжон Боходирович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Кулназаров Зориф Юсуфжанович  — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Норматов Илхомжон Гопирджанович — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Махкамов Хурсанбек Махмудович — “Агробанк”АТБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари номзодлари  белгиланган тартибда кузатув кенгаши таркибига сайланиши учун кўрсатилган ва кумулятив овоз бериш бўйича бюллетенларига киритилган.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан кузатув кенгашига кўрсатилган номзодларни сайлаш учун ўз муносабатларини кумулятив овоз бериш бўйича тузилган бюллетенлар орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

Фарғона вилояти “Пахтасаноат” ҲАБ томонидан кўрсатилган номзодлардан:

Ўралов Аброр Илхомович:

“Ёқлаганлар” –1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Тоғаев Шавкат Суюнович:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Қучкаров Тохир Муминджановичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Мусаходжаев Ориф Шухратович:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Исаев Умид Ибрагимовичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Наджимходжаев Рустамходжа   Джалолитдинходжаевичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Мирзаев Бахромжон Боходировичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Кулназаров Зориф Юсуфжановичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Норматов Илхомжон Гопирджановичга:

“Ёқлаганлар” – 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ.

Махкамов Хурсанбек Махмудовичга:

“Ёқлаганлар” – Йўқ; “Қаршилар”- “Қаршилар”- йўқ; “Бетарафлар”- йўқ.

Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин:

  1. Ўралов Аброр Илхомович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Бошқарма бошлиғи ўринбосари;
  2. Тоғаев Шавкат Суюнович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Бош мутахассис;
  3. Қучкаров Тохир Муминджонович“Ўзпахтасаноат” АЖ Бўлим бошлиғи;
  4. Мусаходжаев Ориф Шухратович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Бош мутахассис;
  5. Исаев Умид Ибрагимович Ўзпахтасаноат” АЖ, Бош мутахассис;
  6. Наджимходжаев Рустамходжа Джалолитдинходжаевич — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Бош мутахассис;
  7. Мирзаев Бахромжон Боходирович — “Ўзпахтасаноат” АЖ, Бош мутахассис;
  8. Кулназаров Зориф Юсуфжанович — “Ўзпахтасаноат” АЖ,Бош мутахассис;
  9. Норматов Илхомжон Гопирджанович — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Бош хисобчи.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўз олди ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш учун жамиятнинг 917 946 дона акция эгаси Фарғона вилояти “Пахтасаноат” ҲАБ томонидан кўрсатилган номзодлар тўғрисида маълумот берди.

Назаров Мардон Фахриддинович – «Ўзпахтасаноат» АЖ, Бош мутахассис;                     Азимов Шавкатжон Хасанбоевич  — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Қимматли қоғозлар бўйича иқтисодчи;

Каримов Улугбек Авазович — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Бўлим бошлиғи.

И.Х.Мирзаев “Агробанк”АТБ Фарғона вилояти бошқармаси, Қимматли қоғозлар шуъбаси мудири.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш. Азимов акциядорлардан тафтиш комиссиясига кўрсатилган номзодларни сайлаш учун ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин:

  1. Назаров Мардон Фахриддинович – «Ўзпахтасаноат» АЖ, Бош мутахассис;
  2. Азимов Шавкат Хасанбоевич — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Қимматли қоғозлар бўйича иқтисодчи;

        3.Каримов Улугбек Авазович — “Минтакавий пахта терминали” МЧЖ, Бўлим бошлиғи.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича бош директори З.Икрамов сўзга чиқиб, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш заруриятига кўра жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси билан йиғилиш қатнашчиларни таништирди.

Янги ташкилий тузилма Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига асосан ишлаб чиқилганлигини маълум қилинди.

Бундан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

1.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори  А.Мирзаматов сўзга чиқиб, жамиятда 2018 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларидан жамиятга келиб тушган қуйидаги тижорат таклифлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди:

т/р Аудиторлик

ташкилотининг номи

Мурожаат

санаси ва рақами

Миллий аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви,

минг сўмда

Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви,

минг сўмда

1 “КОНСАУДИТИНФОРМ” МЧЖ 21.05.2018 й

№50

7 000,0 0
2 NAZORAT-AUDIT” МЧЖ 21.05.2018 й.  №02/A3 8 000,0 10 000,0
3  

“AUDIT PROFESSIONAL PRAKTIK” МЧЖ

 

20.05.2018й.

№17

6 000,0 5 000,0
4 “ZIYO-AUDIT” МЧЖ 19.05.2018 й №105 10 000,0 5 000,0
5 “PROGRESS AUDIT”МЧЖ 28.05.2018 й №36/2018 5 000,0

Муҳокама давомида жамият акциядори М.Алижонов жамиятга келиб тушган тижорат таклифларни инобатга олган ҳолда, ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари орасидан малакали мутахассисларга ҳамда энг қулай нархларга эга бўлган аудиторлик ташкилотини танлаш зарурлигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига асосан аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас. Юқорида кўрсатилган 5 та аудиторлик такшилотлари кетма-кет уч йилдан ортиқ жамиятни аудиторлик текширувидан ўтказмаган.

Бундан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан
2018 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. 2018 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини:

-Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “AUDIT PROFESSIONAL PRAKTIK” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори — 6 000,0 минг сўм белгилансин;

-Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “PROGRESS AUDIT”МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори 5 000,0 минг сўм белгилансин.

  1. Жамият ижроия органи раҳбарига:

-юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин;

-қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни киритсин.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг Бош директори З.Икрамовга берди.

З. Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарорида пахта тозалаш корхоналари томонидан 2017-2018 йиллар якуни бўйича ҳисобланадиган дивидендларни капиталлаштириш белгиланганлиги ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда жамиятнинг устав капитали 1 218 527 минг сўмни ташкил қилади ва ҳар бирининг номинал қиймати 677 сўм бўлган 1 799 892 дона оддий акцияларга бўлинган.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддасида жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг сони ва номинал қиймати белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.

З. Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг сонини 17 998 920 дона оддий акция ва номинал қийматини 677 сўм миқдорида белгилаш бўйича ўз таклифини киритди.

Бундан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи бўйича ўз муносабатларини бюллетен орқали овоз беришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг сони 17 998 920 дона оддий акция ва номинал қиймати 677 сўм миқдорида белгилансин
  2. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг миқдори ўзгарганлиги сабабли, жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзга чиқиб, акциядорларни жамият ижроия органи томонидан тайёрланган жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси билан таништирди.

Бундан сўнг, жамият Бош директори З.Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарори қабул қилинганлиги ва жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг миқдори ўзгарганлиги муносабати билан жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш таклифини киритди.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият янги таҳрирдаги устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. 2.Жамият ижроия органи раҳбарига:

-қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича

Ш.Азимов томонидан жамиятнинг Уставга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муносабати билан жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларини ҳам янги таҳрирларини тасдиқлаш таклиф этилди ҳамда ушбу ҳужжатларнинг лойиҳалари билан акциядорлар таништирилди.

Муҳокамадан сўнг, акциядорлардан мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришлари сўралди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

     “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият Устави янги таҳрири тасдиқланганлиги муносабати билан, жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларининг янги таҳрирлари 4- 5-6 ва 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  2. 2.Жамият ижроия органи раҳбарига:

-қонунчиликда белгиланган муддатда ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларининг янги таҳрирларини жамият фаолиятига татбиқ этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият Тафтиш комиссияси раиси Д.Хасановга берди.

Д.Хасанов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 88-моддасига асосан жамиятнинг акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлилигини айтди ва акциядорлар эътиборига жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини ҳавола этди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга кун тартибидаги мазкур масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

      “Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият бош директори З.Икрамовга берди.

З.Икрамов  жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш – “Кonsauditinform agentligi” МЧЖ томонидан ўтказилганлигини маълум қилиб, ушбу ташкилотнинг 2017 йил 18 июндаги хулосани акциядорларга ўқиб эшиттирди. Хулосага асосан, жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимида бир қанча камчиликлар аниқланган ва жамият корпоратив бошқарув тизими даражаси – 17 баллга баҳоланган, яъни қониқарли деб эътироф этилган.

Бундан сўнг Ш.Азимов сўзга чиқиб, Корпоратив бошқарув кодексига асосан жамиятларда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриш ижроия органи зиммасига юклатилганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга жамиятда
2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш бўйича берилган хулосани маълумот бўйича қабул қилиш бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%)  1 256 193 та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича “Кonsauditinform agentligi” МЧЖнинг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жамият ижроия органи раҳбарига:

 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин ва икки хафта муддат ичида жамият кузатув кенгашига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни киритсин.

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматов сўзга чиқиб, акциядорларни “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг 2018-2022 йилларда ривожлантириш стратегияси билан таништирди ва мазкур стратегия умумий тарзда жамиятнинг мавқеини мустаҳкамлаш, мижозларнинг талабларини қондириш ҳамда жамият олдига қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режаси ҳисобланишини маълум қилди.

Муҳокамадан сўнг, йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорлардан “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг
2018-2022 йилларда ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришларини сўради.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – (100%) 1 256 193  та овоз; “Қаршилар”- йўқ;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг
    2018-2022 йилларда ривожлантириш стратегияси
    9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Жамият ижроия органи жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисобот берсин.

Кун тартибидаги йигирманчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга берди.

А.Мирзаматов жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган хомийликлар тўғрисида акциядорларга ахборот берди (рўйхат илова қилинади).

Муҳокамада жамият Бош директори З.Икрамов иштирок этиб, ҳар бир ҳомийлик мақсадли равишда Ҳукумат дастурлари асосида амалга оширилганлигини таъкидлаб, 2017 йил давомида жами 234 691 минг сўмлик ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқланишини ҳамда жамият харажатига олиб боришга розилик берилишини йиғилиш иштирокчиларидан сўради.

Йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга мазкур кун тартибидаги масала бўйича ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – йўқ; “Қаршилар”- (100 %) 1 256 193 та овоз;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги йигирманчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган хомийлик ва беғараз ёрдамлар жамият харажатига олиб бориш рад этилсин.

Кун тартибидаги йигирма биринчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов сўзни жамият Бош директори З.Икрамовга берди.

З. Икрамов сўзга чиқиб, жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари таҳлилини ўтказиш мақсадида Бош директор бошчилигида ишчи-гуруҳи тузилган ва мазкур ишчи-гуруҳининг хулосасига асосан
2018 йил 01 июнь ҳолатига қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг 144 962 минг сўмлик дебиторлик ҳамда 754 минг сўмлик кредиторлик қарздорликлари мавжудлиги ҳақида маълумот берди (хулоса илова қилинади).

Муҳокамада йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов ушбу қарздорликларни ҳисобдан чиқаришни ва бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритишни таклиф этди.

Кун тартибидаги йигирма биринчи масала юзасидан йиғилишда раислик қилувчи Ш.Азимов акциядорларга ўз муносабатларини бюллетенда овоз бериш орқали билдиришни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан овоз бериш натижалари:

“Ёқлаганлар” – йўқ; “Қаршилар”- (100 %) 1 256 193  та овоз;  “Бетарафлар”- йўқ. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар йўқ.

Кун тартибидаги йигирма биринчи масала бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарор қилади:

  1. Жамиятнинг қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқариш рад этилсин.

Кун тартибидаги йигирма иккинчи масала бўйича йиғилишда раислик қилувчи Ш. Азимов сўзни жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Мирзаматовга берди.

А.Мирзаматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон Қарорида “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналарининг бўш турган биноларини, шу жумладан уларни потенциал инвесторларга сотиш орқали босқичма-босқич оптималлаштириш белгиланганлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 февралдаги
ПҚ-2796-сон Қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилган.

Мазкур Қарорга асосан инвестиция лойиҳасини мулкдор томонидан тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб:

юридик шахслар — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини кўллаётган мулкдорлари умумўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар;

юридик ва жисмоний шахслар — мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баравар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин — беш баравар миқдорда, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик — ўн баравар миқдорда тўлайдилар;

юридик ва жисмоний шахсларга — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан қонун ҳужжатлари билан бериладиган солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, А.Мирзаматов жамият балансида мавжуд фойдаланилмай турган мол-мулклардан, шу жумладан бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш ва ортиқча харажатларни олдини олиш мақсадида, жамиятда фойдаланилмаётган мол-мулкларни аниқлаш билан